"Металлург" сўнгги паллада "Насаф"дан кетган футболчи билан шартнома тузди

Кеча Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси расман ёпилди. Сўнгги паллада “Металлург” клуби тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаевни қўшиб олди.

Яқинда “Насаф”дан кетгани эълон қилингач, футболчи маълум вақт жамоасиз юрди. Албатта, бу пайт давомида sports.uz мухбири Раҳматуллаев билан боғланиб, кейинги режалари билан қизиқиб кўрганди. Бироқ Дилшод тайинли бир жавоб айтмаганди. Фақат “Насаф”дан кетганини тасдиқлаганди холос.

Ниҳоят, трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганида футболчи “Металлург”нинг таклифини қабул қилиб, шартномага қўл қўйди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда “Сурхон”га мағлубиятга учраган “Металлург” иккинчи турни 16 март куни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!