Coca-Cola Суперлиганинг 15-тури “Металлург” учун муваффақиятли ўтган бўлса, “Қўқон-1912” учун аксинча. Ушбу турда мазкур жамоалар Қўқонда ўзаро баҳс олиб борди ва унда меҳмонлар жавобсиз иккита гол урган ҳолда сафардан муҳим уч очко билан қайтди.

Гап шундаки, бекободликлар ўтган турда АГМКнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйгани билан эътиборни қозонган бўлса, бу сафар яна бир клубнинг ёқимли анъанасини бузди. “Қўқон-1912” жамоаси жорий чемпионатда ҳали ўз уйида ютқазмаётганди. Тўғри, 10-турда “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бироқ ўша учрашув марказлашган ҳолда Тошкентда ўтказилганди ва унда қўқонликлар шунчаки номинал мезбон эди. Ҳолбуки, Бахтиёр Ашурматов жамоаси жорий чемпионатда Қўқонда ўтказилаётган учрашувларнинг бирортасида мағлубиятга учрамай келаётганди. “Металлург” эса, бу мавсумда Суперлига доирасида Қўқон майдонида ютган илк жамоага айланди.

Бундан ташқари, “Металлург” клуби охирги тўрт учрашувдан бери қўқонликларни мағлуб этиб келмоқда. Ўтган мавсумда уйда ҳам, сафарда ҳам Андрей Шипилов жамоасининг қўли баланд келганди. Бу йил ҳам “Металлург” футболчилари иккала баҳсда ҳам рақибини доғда қолдиришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар