"Металлург"ни икки нафар футболчи тарк этди
Давралар оралиғидаги танаффус даврида “Металлург” таркибида ўзгаришлар давом этмоқда. Кеча жамоа икки нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар - марказий ҳимоячи Аббосжон Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимовлардир.
28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У “Металлург” таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол киритган. 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 10 та ўйинда майдонга чиқиб, 2 та гол урди. 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.
Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушди. 1 та гол урди. 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп сурди. 2 та гол киритди.
"Металлург" матбуот хизмати.
Фикрлар