"Металлург"нинг "Сурхон"га қарши ўйин статистикаси қандай?
19 июнь куни Суперлиганинг 12-тури бошланади. Дастлабки баҳс "Сурхон" ҳамда "Металлург" клублари ўртасида ўтади.
Ушбу жамоалар кучлилар сафида бугунгача 24 марта тўқнаш келган бўлиб, устунлик “Металлург” жамоаси томонида. Бекободликлар 10 учрашувда ғалаба қозонган, 8 ўйинда кучлар тенг келган, 6 баҳсда термизликлар зафар қучган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 25:20.
Термизда кечган баҳсларда эса воҳаликлар устунликка эга. 12 та ўйиннинг 4 тасида “Сурхон” ғалаба қозонган, 6 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган, 2 тасида бекободликлар ютуққа эришган. Тўплар нисбати – 15:10, термизликлар фойдасига.
“Сурхон”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 4:0, “Металлург”ники – 3:0. Ўтган мавсум “Сурхон” “Металлург”ни уйда ҳам, сафарда ҳам 1:0 ҳисобида ютганди.
“Сурхон” майдонида ўтказилган сўнгги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:
20.05.2023 “Сурхон” – “Металлург” – 1:0
18.08.2022 “Сурхон” – “Металлург” – 1:2
11.03.2021 “Сурхон” – “Металлург” – 1:0
25.08.2020 “Сурхон” – “Металлург” – 1:2
10.03.2019 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
Фикрлар