"Металлург"нинг янги ҳужумчиси сафдан чиқди
Қишки ўқув-машғулот йиғинини қизғин равишда ўтказаётган “Металлург”нинг таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганидан хабардорсиз.
Таркибга айрим янги ўйинчилар таклиф қилинди. Уларнинг орасида ҳужумчи Иван Нагаев ҳам борлигини билсангиз керак.
Бу футболчидан мураббийларнинг умиди катта. Бироқ куни кеча Нагаев жароҳат олгани маълум бўлди. “Металлург”нинг Ўзбекистон U-22 терма жамоасига қарши ўтказган назорат учрашувида унинг жароҳатлангани аниқланди. Натижада Иван икки-уч ҳафта мобайнида даволаниши кутилмоқда. Суперлиганинг дастлабки турида Нагаев майдонга тушадими ёки йўқми, бу ҳозирча сўроқ остида.
Фикрлар