Мейвезер ва Макгрегор яна рингда учрашишга тайёр

Кичик Флойд Мейвезернинг отаси ва мураббийи катта Мейвезер ўғлининг UFC собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор билан иккинчи жанг ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бўлажак жанг 2017 йилдаги каби бокс қоидалари бўйича ўтказилади.

Ўғлим ва Конор Макгрегор урушишга тайёрланаётгани ҳақида гапиришмоқда. Шундай шов-шувли гаплар, – дея катта Мейвезернинг сўзларини келтиради Daily Express нашри. – Мен аниқ билмайман, аммо менга шундай туюлмоқда. Ўғлим яна урушадиганга ўхшайди. Ўйлайманки, жанг яна бокс қоидалари бўйича ташкил қилинади. Макгрегор ғалаба қозонишни истамоқда ва бундан кейин умуман бунга қайтмоқчи эмас. Хуллас, жангга жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер ва Макгрегор ўртасида 2017 йил августда ўтказилган жанг америкалик боксчининг 10-раунддаги техник нокаути билан якунланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)