Микель Артета: "Таркибдаги ёшларнинг бари клуб келажагидир"

CHERY AUTO

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия лига кубоги 1/8 финали доирасида "Престон" устидан қозонилган ғалабани жуда юқори баҳолади.

"Натижа жуда ижобий. Биз ҳақли ғалаба қозондик ва чорак финалга чиқдик. Бутун ўйин давомида жуда яхши имкониятларга эга бўлдик ва ажойиб голлар киритдик.

Tecno

Бизда тажрибали ва ёш ўйинчиларнинг баланси жуда яхши шаклланган. Уларнинг баъзилари эндигина профессионал футболдаги дебютларини ўтказаётган эди. Умуман олганда, таркибдаги барча ёшлар клуб келажагидир.

Бу оқшом биз учун жуда яхши кеча бўлди. Энди кейинги беллашувларга керакли тайёргарликларни олиб борамиз
", - деди "Арсенал" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!