"Милан" - "Женоа": Элдор Шомуродов майдонга тушди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган "Милан" - "Женоа" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Захирадан ўйинга қўшилган Элдор жамоасига ёрдам бера олмади.

  • 90+1'

    Сўнгги сонияларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда. "Милан"да қарши ҳужум учун яхши имконият бор.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.1

  • 88'

    Хакан Чалханўглу ўз ўрнини Раде Круничга бўшатиб берди.

  • 86'

    "Милан" ҳимояси ҳақиқий қўрғон бўлиб берди. Бўш қолган дарвозага йўлланган кетма-кет икки зарбаси ҳимоядагилар бартараф этди.

  • 85'

    Чап қанотдан олдинга ўтган Тео Эрнандес тўп йўқотди. Муҳими, унинг бу ҳаракатлари вақтни олди.

  • 84'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан кейин ҳеч қандай хавф уюштира олмади.

  • 83'

    Баллардини сўнгги умидни майдонга ташлади. Стротман ўрнига Бехрами ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Маттиа Перин ушлаб олди.

  • 80'

    Мазбонлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди

  • 78'

    Марко Пьяцанинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 76'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Женоа" ўйинига фаоллик киритди

  • 74'

    Шомуродов ва Пандев Скамакка ҳамда Кассатани алмаштирди

  • 72'

    Тўп назорати генуяликлар томонга ўтди.

  • 70'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган меҳмонлар фаоллик намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб ҳам бўш келмаяпти.

  • 68'

    ГОЛ! "Милан" ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Скамакка ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 67'

    Миланликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 65'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Пьяца тўп йўқотди.

  • 63'

    "Милан" сафида Леау, Калулу ҳамда Салемакерс ўрнига Манжукич, Далот ва Браим Диас ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Симон Кьернинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 61'

    Скамакканинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 60'

    "Женоа" рақибга қараганда фаолроқ кўринмоқда.

  • 58'

    Ҳозиргина майдонга тушган Пьяцанинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 57'

    Баллардинидан юриш: Дестро ва Гильоне ўрнига Пьяца ҳамда Бираски майдонга тушди.

  • 56'

    Кесси жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Тўп ноаниқ кетди.

  • 55'

    Чалханўглунинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Франк Кесси жарима майдони ичида тўпни шеригига узатди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 52'

    "Россонерилар" аста-секинлик билан ўйин тизгинини қайтариб олмоқда.

  • 50'

    Дестронинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда генуяликлар бироз фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тео тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Скамаккани қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

  • 41'

    Бўлим сўнгида Пиоли шогирдлари рақибни босимда ушлаб турибди.

  • 39'

    Гол ўтказиб юборган миланликлар олдинга ўта бошлади. Уларнинг мақсадлари каттароқ!

  • 37'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Бурчакдан жарима майдони марказига оширилган тўпни Дестро дарвозага жойлаб қўйди.

  • 35'

    Жамоадоши узатган тўпга Леау ета олмади. Ҳимоячи унга ҳалал беришга муваффақ бўлди.

  • 33'

    Жарима майдони марказига етказиб берган тўпни Доннарумма ушлаб олди.

  • 32'

    Милан Баделнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    "Женоа" футболчилари анча фаоллашиб қолди. Энди Доннарумма дарвозаси ҳам тез-тез "ўққа тутиляпти".

  • 29'

    Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Дестронинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 27'

    Исмаэль Беннасерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 26'

    Беннасерга нисбатан қоида бузган Гольданига огоҳлантирилди.

  • 25'

    "Грифонлар" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда. 

  • 23'

    Скамакканинг узатмасига жамоадоши бироз ета олмади.

  • 22'

    Баллардини шогирдлари майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 20'

    Дестро елкама-елка курашда Томорига енгилди.

  • 19'

    Леаунинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Эрта прессинг уюштирган генуяликлар рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 15'

    Голдан руҳланган "россонерилар" фаоллик намойиш этишда давом этяпти.

  • 13'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Анте Ребичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Перин қайтара олмади.

  • 11'

    Жамоадоши узатган тўпга Салемакерс бироз ета олмади.

  • 9'

    Ҳозирча генуяликлар ҳимояси рақибни жарима майдонига яқинлаштирмаяпти.

  • 7'

    Миланликлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 5'

    Мезбонлар футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан футболчилар тўп назоратини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳозирча, улар орасида Шомуродов йўқ. Бироқ бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган баҳсда "Женоа"дан мазмунли ўйин кутиб қоламиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:37
Скамакка гол ураман деб майдонга тушган экан мақсадига етибди. Бунақа ўйинидан сўнг Милан унга қизиқиб қолса ажабмас, ахир ҳар ким ҳам миланга 3 ачко олиб бера ололиайди. Пйолли матбуот анжуманида ҳужумчингдан айланай Дженоа деб ўтиргандир.
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:40
олиб бераолмайди.Миланга сув ва ҳаводек зарур ғалабани скамакка олиб берд
&
Marufjon
18/04/2021 17:09
Зато скамейка гол уриб чиқиб кетиптику
&
Турсун Ғани
18/04/2021 16:32
Элдор тушармикан ким билади, йозиб билдиринглар тушса ҳабардор бўлайлик. Тв да Паҳтакорни голсиз дуррангини кўрсатиб ўтирибди. Зерикарли ўйинни.
&
Турсун Ғани
18/04/2021 16:27
Дженоа-Наполи 2:1Бўлган уйинга Шомуродов майдонга тушмаганди, Ўзрепорт ва футол тв билганидек ўйинни жонли олиб бермаганди. Бугун ҳам транслатцияси йўқ нима Элдор заҳирадан бўлса ҳам тушмайдими бугун. Олиб кўрсатилса бзлардику жонли эфирда.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
18/04/2021 15:42
Uzreport tv. ham boshladimi deyman. uyinni olib beramiz devdi. kursatmayaptiki. beron. yangilik yuqmi. Sayt hodimlari. aytib yuboringla.