"Милан" - "Торино": Матнли трансляция
Италия А Серияси 17-туридан ўрин олган "Милан" - "Торино" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Милан" ўз уйида ишончли ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринни мустаҳкам олди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+2'
Якопо Серже қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 90+'
Бош ҳакам учрашув асосий вақтига 6 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 89'
Зарбалар статистикаси: 8-6!
- 87'
"Торино"да алмаштириш: Андреа Белотти ўрнига Бонаццолли майдонга тушди.
- 86'
"Милан"да 3 ўзгариш: Леау ва Хауге ўрнига Ибрагимович ва Мальдини ўйинга қўшилди.
- 85'
Қўпол фол учун Давиде Калабрия сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 80'
Рафаель Леау сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 79'
Симоне Верди яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 79'
Симон Кьяер тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди ва буни кўриб турган ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 76'
"Торино" сафида ўзгариш: Томас Ринкон ўрнига Якопо Сердже ўйинга қўшилди.
- 77'
Чалҳаноглунинг ўзи бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 76'
Чалханоглунинг ажойиб зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 72'
Симоне Верди бурчак тўпи тепди, бироқ муваффақиятсиз.
- 71'
"Торино" тўпни ажойиб тарзда назорат қила оляпти.
- 66'
У барибир карточка олди. Диого Далот шундай қўполликда давом этса, қизил олиши ҳам ҳеч гап эмас.
- 64'
"Торино" сафида 2 ўзгариш: Армандо Иццо ўрнига Симоне Дзадза, Рикардо Родригес ўрнига Никола Мурру майдонга тушди.
- 62'
"Торино" бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олмади. "Милан" ҳимояда фаол.
- 60'
Браим Диас ўрнига Хакан Чалханоглу майдонга тушди.
- 58'
Диого Далот ўйинда жиддий қўполлик намойиш этди, бошқа вазиятда бу учун қизил карточка ҳам кўрсатилиши мумкин эди, бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 56'
Тонали ўрнига Диого Далот майдонга тушди.
- 54'
Сандро Тонали рақиби билан қаттиқ тўқнашиб кетди ва майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.
- 53'
Йўқ, бу пенальти эмас! Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 51'
Бу вазиятда пенальти белгиланмаслиги ҳам мумкин! Бош ҳакам видеотакрорларга мурожаат қилади.
- 50'
Тонали жарима майдони ичида қоидани бузди! Бош ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальти.
- 47'
Тоналининг паси бутун майдонни кесиб ўтди. Омадсиз уриниш.
- 46'
"Торино" таймни ўзгариш билан бошлайди: Амер Гояк ўрнига Кароль Линетти ўйинга қўшилди.
- 46'
2-тайм бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Танаффус.
- 45+2'
Леаунинг узатмасидан сўнг, Кесси тепган тўпни Сиригу қайтарди.
- 45+'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Родригезнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 41'
Романьоли огоҳлантирилди.
- 38'
"Милан" ўз яриммайдонида кута бошлади.
- 36'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни 2 тага етказди.
- 35'
Ҳакам ВАР билан узоқ вақт муҳокама олиб боргач, пенальти белгилади.
- 32'
Калабриа жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам кутишни афзал билди.
- 31'
"Торино" ҳужумда фаоллашди.
- 27'
Ринконга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 25'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Леау ҳисобни очмоқда. Миланликлар тобора голга яқин келаётганди.
- 21'
"Торино" тўпни тез йўқотмоқда.
- 18'
Калабрианинг Хауге томон узатмасини ҳимоячилар сўнгги паллада бошқа томонга йўналтириб юборди.
- 17'
Тэо Эрнандеснинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди.
- 17'
Белоттининг қочиб кетишига миланликлар йўл қўймади.
- 14'
Бурчак тўпи "Милан"га фойда келтирмади.
- 13'
Туринликлар яхши ҳимояланмоқда.
- 10'
"Милан" позицион ҳужумда.
- 7'
Кессининг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 4'
"Торино" тўпни назорат қилишга интиляпти.
- 2'
Кастильехонинг зарбаси ўхшамади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. А Серия 17-тури доирасида "Милан" ўз майдонида "Торино"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
Фикрлар