“Милан” 100 миллионлик трансферни рад этди

Италиянинг амалдаги чемпиони “Милан” жамоа ҳужумчиси Рафаэль Леауни 100 миллион еврога сотиш имкониятидан фойдаланмади.

Маълумотларга қараганда, “Челси” ҳужум чизиғини португалиялик форвард ёрдамида кучайтирмоқчи бўлган ва миланликларга мўмай маблағ таклиф қилган.

“Милан” мутасаддилари лондонликлар ваъда қилган сумма камлигини билдирган. Чунки 23 ёшли футболчининг шартномаси бадал пулининг миқдори 150 миллион евро экани кўрсатилган.

Леау “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли тўпурар 2018 йили “Лилль”га кўчиб ўтган. Бир йилдан кейин “Милан” уни 29,5 миллион еврога ўз сафига қўшиб олганди. Ҳжумчининг миланликлар билан шартномаси яна икки мавсум давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!