"Милан" 20 миллионга олган футболчисини ПСЖга икки баробар нархга сотишни истамади

  • 14 Jul 22:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ клуби раҳбарияти ҳали ҳам “Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олишга урунмоқда.

Tecno

Сўнгги маълумотларга қараганда, парижликлар 23 ёшли футболчи учун "россонерилар"га 40 миллион евро таклиф қилишган. Бироқ миланликлар ушбу таклифни рад этишган.

Гарчи Тео Европа чемпионатига бормаган бўлса ҳам, А Серияда ажойиб мавсум ўтказди. Шу сабабли у Европа гигантлари томонидан жиддий қизиқиш уйғотмоқда, дея хабар беради Tuttosport.

“Милан” Эрнандесни 2019 йилнинг ёзида “Реал”дан 20 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида миланликлар сафида жами 81 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди.

Теонинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!