Италия А Сериясининг 7-турида “Милан” сафарда “Аталанта” меҳмони бўлди.

Етакчилар тўқнашувида “россонерилар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Милан” 2:3 ҳисобида зафар қучди. Ғолиб жамоа сафида голларни Давиде Калабрия (1'), Сандро Тонали (43') ва Рафаэл Леан (78') киритган бўлса, “Аталанта”нинг голларига Дуван Сапата (86') ва Марио Пашалич (90+4') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию