“Милан” 9 йиллик натижани такрорлади
Ads

 

“Милан” жамоаси Италия Кубоги ярим финал жавоб ўйинида “Лацио” билан ўзаро баҳс олиб борди. Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди, жавоб ўйини ҳам шундай ҳисоб билан тугади.

Пенальтилар сериясида эса миланликлар 5:4 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа финалига йўл олишди.

“Россонерилар” Женнаро Гаттузо қўли остида мағлубиятсиз ўйинлар сонини 13 тага етказишди. Сўннги марта “Милан” 2009 йилнинг декабрида шундай натижани қайд этганди.