"Милан" академиясида янги юлдуз порлаб чиқмоқда. Унинг натижалари шунчаки супер!

"Милан" академияси вакили Франческо Камарда ажойиб кўрсаткичлар қайд этмоқда. 14 ёшли иқтидор соҳиби 485 гол уришга муваффақ бўлди. Қизиғи, унга бу натижа учун атиги 89 ўйин етарли бўлди. 

Миланликлар раҳбарият Камардани дарҳол 19 ёшлилар қаторига қўшди. Ёш истеъдод эгаси ўзидан катталар ичида ҳам йўқолиб қолмади ва муносиб ўйин намойиш этиб 2 тўп киритишга эришди. 

Маълумот ўрнида, Франческо 2008 йилда таваллуд топган. У интервьюларидан бирида "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземага ҳавас қилишини айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!