"Милан" аутсайдерни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

А Серия 16-туридан ўрин олган "Милан" - "Салернитана" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 5-дақиқасида Франк Кесси ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Салемакерс орадаги фарқни иккитага етказди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "россонерилар" очколари сонини 28 тага етказиб олган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Салернитана" эса сўнгги поғонани эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!