"Милан" белгиялик футболчини қўлга киритишга яқин турибди

CHERY AUTO

"Милан" клуби "Брюгге" билан Шарл де Кетеларе борасида музокараларни давом эттирмоқда. 

"Россонерилар" 21 ёшли Бельгия терма жамоаси аъзоси учун 30 миллион евро ва қўшимчасига 5 миллион евро бонус таклиф қилди. 

Аввалроқ, Бельгия клуби уларнинг икки таклифини рад этганди. Сўнгги маротаба амалдаги Италия чемпионлари ярим ҳимоячи учун 27 миллион евро таклиф қилганди. 

Футболчининг ўзи "Милан" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган ва "Лидс"нинг таклифини рад этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!