"Милан" бош мураббийи: "Барча натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"
Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Пауло Фонсека "Наполи" билан ўйин ҳақида гапириб ўтди.
"Мен доим майдонда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарман. Буни ўз зиммамга оламан. "Наполи"дек гранд жамоаларга қарши ўйинда бир зум ҳам эътиборни чалғитиш ёмон оқибатларга олиб келади. Буни афсуски, бугун кўриб турибмиз.
Умуман олганда ўйинга қарасангиз, рақиб гол урди. Аммо ўйинни биз назорат қилдик. Биз ёмон стартга қарши яхшигина жавоб қайтара олдик. Ижобий, сифатли футбол ўйнадик ва кўплаб голли вазиятлар яратдик.
Ўз жарима майдончаси яқинида чуқур ҳимояланадиган "Наполи"га қарши ҳаракат қилиш осон эмас эди", - деди "Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека "DAZN" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар