Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан қишдаёқ жамоасини тарк этиши мумкин.

Calcio Mercato берган хабарга кўра, “Милан” бу мавсум у қадар кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган Виллианни январ ойидаёқ   ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Илгарироқ, “россонерилар” спорт директори Марко Фассоне жамоа қишда у қадар кўп пул сарф этмаслигини ма`лум қилган эди.

Маълумот учун, Виллиан бу мавсум “Челси” сафида АПЛнинг 6 баҳсида асосий таркибда майдонга тушди холос.