"Милан" "Челси"нинг яна бир футболчисига оғиз солмоқда

Лофтус-Чикни ўз сафига деярли қўшиб олган "Милан" "Челси"нинг яна бир футолчисини таркибга олиб келиш ниятида. 

Фабрицио Романо берган хабарга кўра, Лондон клуби Кристиан Пулишични "россонерилар"га 25 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бироқ Италия гранди бу суммани кўп деб ҳисоблайди. Шу туфайли улар "аристократлар"дан нархни туширишни сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Пулишичнинг "Челси" билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар амал қилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!