
"Милан" чиндан ҳам Сардорга қизиқмоқдами? - Клуб спорт директори маълумот берди
"Милан" спорт директори Фредерик Массара "Зенит" клуби ҳужумчиси Сардар Aзмунга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.
- Aзмун - сифатли футболчи. Aммо бу миш-мишлардан бошқа нарса эмас. Трансфер ойнаси аллақачон ёпилган ва олдинга югуришнинг маъноси йўқ, - деди Массара Спорт24 мухбири Михаил Можаровскийга берган интервьюсида.
Трансфер ойнаси ёпилишидан олдин эронлик футболчига "Рома" ва "Лион" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ Санкт -Петербург клуби таклифларни рад этган.
Фикрлар