"Милан" дарвозабонидан воз кечади

Италиянинг Tuttosport нашри хабарига кўра, Ральф Рангник "Милан" бошқарувига келадиган бўлса, дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан янги келишув имзолаш ниятида эмас.

Манбага кўра, Рангник Доннарумманинг агенти Мино Райола талаб қилаётган катта маошли янги келишувга рози эмас. Шу сабаб агар германиялик мутахассис "россонерилар" мураббийи этиб тайинланадиган бўлса, Доннарумма клубни тарк этиши мумкин.

"Наполи"нинг 21 ёшли тарбияланувчиси "Милан" ихтиёрига 2013 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда клуб миқёсида 26 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!