"Милан" Доннарумма ўрнига Турин клубидан дарвозабон сотиб олмоқчи

  • 17 февраль, 2020, 14:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Милан" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Айтиш керакки, 20 ёшли дарвозабон “россонерилар” билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти. Шу боис мавсум якунлангач унинг жамоадан кетиши кутилмоқда.

Calciomercato нашрининг ёзишича "Милан" раҳбарияти айни дамда Доннарумма ўрнига "Торино" посбони Сальваторе Сиригуни олиб келишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли Сиригу жорий мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 54 та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфер нархи эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!