"Милан" ЕЧЛга чиққан "Ньюкасл"нинг таклифини рад этди

"Ньюкасл" биринчи уринишидаёқ “Милан” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини қўлга кирита олмади.

Calciomercato хабарига кўра, "россонерилар" “қарғалар”нинг 23 ёшли италиялик футболчи масаласида юборган 55-60 миллион евролик бошланғич таклифни рад этган (илгари 50 миллион деб хабар қилинган эди). “Милан” раҳбариятининг фикрича, АПЛ клуби ушбу таклифни 80 миллионга кўтариши ёки ҳеч бўлмаганда бу миқдорга яқинлашишлари керак.

Футболчининг ўзига эса 6,5   миллион евро ва бонуслар таклиф қилинмоқда, бу орқали Тонали йилига жами ҳисобда 7,5 миллион ишлаб олиши мумкин. Аммо Сандро ҳозирча ушбу трансферга қизиқмаяпти.

Маълумот учун, Тонали ўтган 2022/23 йилги мавсумда А Серияда 34 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!