"Милан" Европанинг топ-5 лигаларида энг узоқ мағлубиятсиз серияни сақлаб қолди
"Милан" сўнгги натижаларда муаммоларга дуч келганига қарамай, Европа топ-5 чемпионатларидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия бўйича етакчи мақомини сақлаб қолди.
Итальян клуби барча турнирлар — биринчи ва иккинчи дивизионлар ҳисобга олинганда ҳам — кетма-кет 24 та ўйинда мағлуб бўлмаган.
Бу кўрсаткич Франция Лига 2 даги "Родез" жамоасидан учта кўп бўлиб, у ерда серия 21 ўйинда тўхтаган.
Шунингдек, Англия Чемпионшипида "Саутгемптон" ҳам 21 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этган ва жамоа ҳали АПЛга қайтиш имконини сақлаб турибди.
Германиянинг "Бавария" клуби 18 та, Франциянинг "Ле Ман" жамоаси эса 17 та ўйинда мағлуб бўлмаган.

Фикрлар