Ads

Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан амалдаги шартномани 2020 йилга қадар узайтирмоқчи.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” раҳбарияти Гаттузонинг ишларидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва шу боис у билан келишувни узайтирмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, собиқ футболчи “Милан” бошқарувини ўтган йилнинг ноябрида Винченцо Монтелладан сўнг қабул қилиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо бошчилигидаги “Милан” сўнгги 8та учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жамоа айни дамда А Серияда 38 очко билан 7-ўринда бормоқда.