"Милан" ҳужумчиси мавсумни "Рома"да давом эттириши мумкин

“Милан” клуби форварди Кшиштоф Пёнтек кишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг ўз твиттер саҳифасида ёзишича польшалик тўпурар мавсумни “Рома”да давом эттириши кутилмоқда. Римликлар давралар оралиғида ўзларининг ҳужум марказини кучайтиришмоқчи ва бу борада айнан Пёнтек номзоди асосий бўлиб турибди.

Ўз навбатида 24 ёшли футболчи “Милан”га Ибрагимович келиб қўшилгач жамоадан кетишни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Кшиштоф жорий мавсум “Милан” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!