Ads

Италиялик ҳужумчи Фабио Борини расман “Милан” футболчисига айланди.

Берилган хабарларга кўра “россонерилар” ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган италиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини Англиянинг “Сандерленд” клубидан тўлиқ сотиб олди. Жамоалар ўртасидаги имзоланган ижара шартномасига кўра Борини 5,5 млн евро эвазига “Милан” футболчисига айланди.

Маълумот учун, Борини якунланган мавсум “Милан” сафида жами 44та учрашувда иштирок этган ва 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.