"Милан" келаси мавсум Европа лигасида иштирок этмасликка рози бўлмоқда

Италиянинг "Милан" клуби катта эҳтимол билан янги мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра УЕФА “россонерилар”ни молиявий фейр-плей қоидасини бузганлиги учун шундай жазолайди. Ўз навбатида ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолган миланликлар ҳам ушбу жазони қабул қилишга тайёр. Бу борадаги расмий хабар эса душанба куни эълон қилиниши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” жорий мавсум А Серияда 5-ўринни қўлга киритди. Агар УЕФАнинг қарори кучга кирса, унинг ўрнига Европа лигасида 6-ўринни эгаллаган “Торино” иштирок этади.

Таъкидлаш керакки, агар "Милан" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган тақдирда вазият тамомила бошқача бўлиши мумкин эди. Аниқроғи, улар ушбу мусобақадар мосуво бўлганликлари учун ҳам УЕФАнинг қарорини қабул қилишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!