Милан клублари "МЮ" ҳимоячиси учун курашмоқда


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маттео Дармианга Италиянинг икки гранд жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Интер” скаутлари анчадан бери италиялик футболчини кузатиб келишмоқда. “Милан” эса ёзда жамоани Де Шильо тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг Дармианни ўз сафига олиб келишни режага киритиб қўйган.

27 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум Премьер-Лигада 12 марта майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!