"Милан" кўзлаган футболчисини сотиб ололмаяпти

  • 19 января, 2022, 12:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Яфет Танганга фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 22 ёшли футболчига "Милан" жиддий қизиқиб қолган. "Россонерилар" Яфетни мавсум охиригача ижарага олмоқчи, аммо "шпорлар" уни давралар оралиғида қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

Шу сабабли "Милан" бу борада “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эрик Байи ва ПСЖ ҳимоячиси Абду Диаллони захира номзод сифатида кўз остига олиб қўйган.

Танганга жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 17 та ўйинда иштирок этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию