"Милан" "Ливерпуль" футболчисини текинга ҳам олишни хоҳламаяпти
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана "Милан"га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, “россонерилар” ёзда мерсисайдликлар билан шартномаси тугайдиган ва эркин агентга айланадиган 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш фикридан қайтган. Бироқ, унга А Сериянинг бошқа бир жамоаси - “Лацио”дан ҳам қизиқишлар бор.
Лаллана “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар