"Милан" Мальдинини яна ижарага берди

"Милан" ярим ҳимоячи Даниэль Малдинини яна ижарага берди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 22 ёшли италиялик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини "Монца" сафида ўтказади. Клуб уни "россонерилар"дан 2024 йилнинг ёзига қадар ижарага олган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумни "Эмполи"да бошлади. "Эмполи" Мальдинини 2023 йилнинг июнь ойида бир йилга ижарага олган эди. Футболчи ушбу жамоа сафида А Серияда бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди ва муддатидан аввал "Милан"га қайтди.

Маълумот учун, "Монца" 2018 йилда марҳум Сильвио Берлусконининг Фининвест компанияси томонидан сотиб олинган. Клуб раҳбари Адриано Галлиани ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!