“Милан” машҳур баскетболчи мулкига айланиши кутиляпти
Баскетбол бўйича “Лос-Анжелес Лейкерс” юлдуўи Леброн Жеймс Италиянинг “Милан” клубини сотиб олишга қарор қилди.
Financial Times нашрининг маълум қилишича, Леброн Жеймсга алоқадор Main Street Advisors инвестицион компанияси “Милан” акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда “Милан” клубининг назорат пакети тўлиқ RedBird Capital Partners инвестицион фондига ўтиши кутиляпти. RedBird раҳбарияти клубни Main Street Advisors билан бирга ҳамкорликда бошқаришини эълон қилмоқчи.
Яқинда Леброн Жеймс Миллий баскетбол лигасининг янги жамоаси бўлиши кутилаётган Лас Вегас шаҳри клубини ҳам сотиб олмоқчи эди. 2024 йили МБА кенгайтирилади ва Лас Вегас жамоаси унга қўшиладиган асосий номзодлардан ҳисобланади.
Фикрлар