“Милан” Моуриньо шогирдига харидор

“Милан” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте учун курашга қўшилди. Жозе Моуриньо Римга келганидан кейин бу ўйинчининг ҳаракатлари унга маъқул келмаган эди.

Бироқ, чемпионатнинг иккинчи ярмида Кристанте юқори савияда ўйин намойиш эта бошлади ва асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айланди.

Рим клуби 27 ёшли футболчининг 2024 йилнинг ярмигача тузилган шартномасини узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бир неча позицияда ўйнайдиган бу ўйинчига “Ювентус” хам харидор ҳисобланади.

Брайан барча турнирларда 47 та ўйин ўтказиб, учта гол ва икки ассист муаллифи бўлди. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!