“Милан” Моуриньонинг изидан боради

  • 7 апрель, 2022, 07:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган йили ёзда “Рома” таваккал қилиб “Челси”да асосий таркибга кира олмаган Тэмми Абрахамни трансфер қилгани жорий мавсумда қай даражада самара бераётганини барча кўриб турибди.

Tecno

Ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Милан” ҳам римликлар тажрибасидан фойдаланмоқчи. Миланликлар “Челси”да кетма-кет иккинчи мавсум ўз ўрнини топа олмаётган Тимо Вернерни А Серияга кўчириб келмоқчи.

Германиялик футболчи келаси мавсумда ҳам Томас Тухель режасига кирмай қолиши мумкин. Тухель ёзда клуб тарбиялаган ҳужумчи Армандо Бройяни асосий таркибга қўшмоқчи. Шу боис, “артистократлар” Вернер билан хайрлашишга тайёр.

Немис ҳужумчиси жорий мавсумда 29 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!