“Милан” мухлислари учун кутилган хушхабар

"Милан" "Кротоне"дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Жуниор Мессиаснинг тўлиқ сотиб олганини эълон қилди. 31 ёшли бразилиялик “россонерилар” билан икки йиллик шартнома имзолади. Италия клуби ҳали келишувнинг молиявий томонларини ошкор қилмади.

Жуниор Мессиас 2021/2022 йилги мавсумда "Милан"да ижара асосида ўйнаган. Футболчи “қизил-қоралар”нинг барча мусобақалар доирасидаги 32 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” якунган мавсум Италия чемпионига айланди. “Россонерилар” 11 йил ичида илк бор Скудеттони қўлга киритишга муваффақ бўлди.

мессис

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!