"Милан" ўз майдонида мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

Европа чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Милан" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

Дастлаб, Томори 29-дақиқада ҳисобни очди. 36-дақиқада Салоҳ мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Оригининг урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Шундай қилиб, "Милан" 4 очко билан ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. Максимал 18 очко тўплаган "Ливерпуль" биринчи ўрин билан кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди. 



  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда "Милан" рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, гуруҳда қолиб кетди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Кессининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 84'

    Кессининг узатмасидан сўнг Ибрагимович қайчи усулида зарба берди, бироқ кучсиз. 

  • 82'

    "Милан" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 79'

    Цимикаснинг узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

  • 76'

    Тео Эрнандеснинг узатмасидан сўнг Алессон тўпни эгаллаб олди. 

  • 73'

    "Ливерпуль" ҳотиржам тўпни назорат қилмоқда. 

  • 70'

    "Милан" ҳужум қилишга уринмоқда, бироқ қай йўсиндалигини футболчилар аниқлаштира олмаяпти. Олдинга бемақсад тепиб юборилаётган тўплар ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 67'

    "Милан" фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 64'

    "Ливерпуль" таркибида ўзгариш. Салоҳ ўз ўрнини Кейтага бўшатиб берди. 

  • 61'

    Салоҳнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. Бурчак тўпи. 

  • 59'

    Беннасер ва Салемакерс, Диас ва Тонали ўрнига майдонга тушди. 

  • 57'

    Чемберленнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. "Ливерпуль" фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 55'

    ГООООООЛ! Маненинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Ориги қайтган тўпни бош билан дарвозага киритиб юборди. 

  • 53'

    Тоналининг хатосидан сўнг Салоҳ тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади, зарба кучсиз ва дарвозабоннинг ўзига йўлланди. 

  • 52'

    Кессининг узатмасидан сўнг Алессон тўпни осонлик билан эгаллади. 

  • 50'

    Кесси "Ливерпуль" жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ йиқитилмади. 

  • 48'

    Минаминонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 47'

    "Милан" иккинчи бўлимни яхши бошлади. "Россонерилар" "Ливерпуль" жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 46'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Диаснинг Златанга узатмаси ноаниқ, бироқ тўп "Милан"да қолди. 

  • 41'

    "Милан" ҳимоядан чиқишда қийинчиликка дуч келмоқда. 

  • 38'

    Мане яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ ҳакам ҳуштагини чалди. Сенегаллик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 36'

    ГООООЛ! Чемберленнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Салоҳ қайтган тўпга биринчи улгурди ва аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 

  • 34'

    "Ливерпуль" фойдасига бурчак тўпи.

  • 33'

    Мессиас жароҳат олиб, майдонда ётибди. 

  • 31'

    Цимикаснинг узатмаси жарима майдони ичидаги футболчиларга етиб бормади. 

  • 29'

    ГООООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг бош билан йўлланган зарбани Алессон қайтарди, бироқ қайтган тўпни Томори дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 28'

    "Милан" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 26'

    Тўп назорати "Ливерпуль" фойдасига 60 га 40. 

  • 24'

    "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 21'

    Кесси Минаминога тўпни олдириб қўйди ва ўйин қоидасини бузди. 

  • 18'

    Ўйин темпи бироз паст. Жамоалар 18-дақиқага қадар кўпроқ эҳтиёткорликкка эътибор бермоқда. 

  • 16'

    Ибрагимовичга нисбатан рақиб футболчилари майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 14'

    "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам мезбонлар ҳимоячилари томонидан қайтарилди. 

  • 11'

    "Милан" ҳимоядан чиқишда бироз қийинчиликка дуч келмоқда. "Ливерпуль" яхши прессинг қилмоқда. 

  • 8'

    "Милан" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. Узатма амалга оширилгандан сўнг "росснери" футболчиси бош билан зарба йўллади, бироқ Алессон тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

  • 6'

    "Ливерпуль" футболчисининг ноаниқ пасидан сўнг Кесси тўпни эгаллаб олди ва жарима майдони ичида турган шеригига пас берди, бироқ ноаниқ. 

  • 4'

    "Ливерпуль" футболчиси Уильямснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

  • 2 '

    "Милан" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Европа чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Милан" - "Ливепуль" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!