"Милан" қишда "Реал" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи
"Милан" клуби "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 34 ёшли хорватиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Модрични шахсан “Милан”нинг янги бош мураббийи Стефано Пиоли жамоага олиб келинишини сўрамоқда.
“Милан” шунингдек Модричдан ташқари “Барселона”нинг икки футболчиси – Иван Ракитич ва Артуро Видалларни ҳам кўз остига олиб қўйган.
Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар