"Милан" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Милан" баҳси якунига етди. Мазкур учрашувда "россонерилар" рақибдан 3:2 ҳисобида устун келди. 

Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ, Калабрия гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунига яқин Сандро Тонали орадаги фарқни иккитага етказиб қўйган бўлса, 78-дақиқада Леао ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлаб берди. 86-дақиқада Сапата пенальтидан гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Пашалич жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг, миланликлар ўз очколари сонини 19 тага етказиб қўйди ва улар А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Бу мавсумни бироз омадсиз ўтказаётган Бергамо клуби айни дамда 11 очко билан 8-поғонага жойлашган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!