“Милан” саккизта трансферни уддалади

Италия грандларидан “Милан” ёзги трансферлар вақтида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтиришга муваффақ бўлди.

Америкалик ярим ҳимоячи Юнус Муса миланликлар сафига қўшилган саккизинчи ўйинчига айланди. Бу футболчи янги клуби билан беш йиллик шартнома имзолади ва бу муддат ичида 20 миллион еврога яқин маош олади.

20 ёшли Муса 2019 йилдан бери “Валенсия” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бундан буён “Милан”да ўйнайдиган бўлди.

Миланликлар етакчи ўйинчиси Сандро Тоналини “Ньюкасл”га рекорд сумма – 64 миллион еврога сотганидан кейин трансфер бозорида 109 миллион евро сарфлади. Бу жамоа “Челси”дан Кристиан Пулишич ва Рубен Лофтус-Чик, “Вильярреал”дан Самуэль Чуквезе, “АЗ Алкмаар”дан Тижани Рейндерс каби футболчиларни олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!