"Милан" Санчесга даъвогарлик қилмоқда

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Давинсон Санчес фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Миланликлар марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 24 ёшли колумбиялик футболчи учун 42 миллион фунт сарфлашга тайёр.

Санчес жорий мавсумда "Тоттенхэм" сафида 11 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.

Футболчи Европадаги фаолиятини "Аякс"да бошлаб, 2016 йилда "шпорлар" таркибига кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!