"Милан" сардори учун Ла Лиганинг икки гранди даъвогарлик қилмоқда

"Милан" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси ва сардори Алессио Романьоли билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, келишув амалга ошмагач, томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтатилган.

Айтиш лозимки, 25 ёшли италиялик футболчига "Атлетико" ва "Барселона"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Шу боис у ёзда жамоадан кетиш имкониятига эга.

Романьоли жорий мавсум “Милан” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!