"Милан" Сербия терма жамоаси футболчиси учун 20 миллион евро сарфлашга тайёр!

"Ред Булл Зальцбург" клуби марказий ҳимоячиси Страхиня Павлович "Милан"га ўтишга яқин турибди. Бу борада "россонерилар" ва Австрия гранди ўртасидаги музокаралар фаол давом этмоқда.

Журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, томонлар музокараларни муваффақиятли якунлашга яқин турибди ва ушбу трансфер нархи 20 миллион евродан сал кўпроқни ташкил қилиши мумкин. 23 ёшли сербнинг ўзи "Милан"га ўтмоқчи, шунинг учун унинг розилигини олиш қийин бўлмайди.

Страхиня Павлович Сербия терма жамоаси сафида 38 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Марказий ҳимоячи терма жамоасининг Евро-2024даги учта ўйинида ҳам қатнашди, аммо Сербия мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!