"Милан" собиқ устози "Наполи"ни бошқариши мумкин
"Милан" собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо Карло Анчлотти "Наполи"дан истеъфога чиқариладиган бўлса, жамоа бошқарувига келиши мумкин.
Неаполликлар спорт ишлари директори Кристиано Жунтоли мавсум якунида ёки аввалроқ клуб бошқарувига келиши ҳақида Гаттузо билан мулоқот қилган, дея хабар бермоқда Calciomercato.com.
Radio Marte, нашрига кўра, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Анчелоттини Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тури "Генк"га қарши ўйиндан сўнг ишдан олишга ва Гаттузони бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилган.
Sky Sport Italia эса, Анчелотти жамоа натижаларига қараб мавсум якунида ёки аввалроқ истеъфога чиқарилиши мумкин дея таъкидлаган.
Неполликлар 14 турдан сўнг А Серияда 7 ўринни банд этиб туришибди.
Бундан ташқари, Гаттузо Винченцо Монтелла ишдан олинадиган бўлса "Фиорентина"ни бошқариши мумкин.
Фикрлар