Ads

Италиянинг "Милан" клуби 2 та трансферни якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра гап "Лилль" ҳужумчиси Рафаэль Леао (30 млн евро)  ва "Фламенго" ҳимоячиси Лео Дуартелар (10 млн евро) ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "россонерилар" ҳужумчиси Патрик Кутронени 22 млн евро эвазига "Вулверхэмптон"га сотишга рози бўлишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.