"Навбаҳор" Жалолиддин Содиқов трансферини эълон қилди

CHERY AUTO

Бир неча дақиқа олдин Суперлиганинг "Навбаҳор" клуби Жалолиддин Содиқовни расман ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. 
 
“Навбаҳор” ёзги трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади. 
 Навбатдаги нишон, таянч ярим ҳимоячиси позициясида тўп сурадиган футболчи Жалолиддин Содиқов жамоамиз билан шартнома имзолади.

Tecno

Жалолиддин Содиқов 2002 йил, 17 январь куни туғилган. Футболчи бунга қадар "Олимпик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Биз Жалолиддинга жамоамизда омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. 

Хуш келибсан, Жалолиддин"
- дея клубнинг матбуот хизмати футболчини таништирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!