“Милан” тўпурари Жиру бошқа чемпионатга ўтиши кутиляпти

“Милан”нинг жорий мавсумдаги тўпурари Оливье Жиру фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириши мумкин.

Франциялик форвард миланликлар сафини мавсум якунлангач, эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда  Football Italia нашри хабар тарқатди.

37 ёшли ҳужумчи мунтазам ўйин ўтказишни истаяпти. Миланликлар ёши ўтиб қолган футболчига ўйин амалиёти берилишини кафолатлагани йўқ. Шу боис фаолиятининг сўнгги босқичини Жиру бошқа клубда давом эттирмоқчи.

Манбага кўра, тажрибали ўйинчига АҚШ чемпионати вакилларидан таклифлар бор.

Оливье “МИлан” сафида 2021 йилдан бери ўйнаятган. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди.

Transfermarkt портали франциялик форвардни 4 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!