“Милан” ва “Интер” бир футболчи учун курашмоқда
Ads

Италиянинг “Милан” ва “Интер” жамоалари ёзда Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль учун курашга қўшилишга тайёр.

Tuttosport хабарига кўра, Видалнинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етади. Мюнхенликларнинг ўрта чизиғида ёзда Леон Горецка пайдо бўлишини инобатга оладиган бўлсак, чилилик футболчини ёзда қўйиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи бу мавсум Бундеслигада 19 баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритишга эришди.