"Милан" янги давр остонасида!

Яқин орада Италиянинг "Милан" жамоасида раҳбарият ўзгариши мумкин, деб хабар беради MilanNews.it

Манбага кўра, Американинг "RedBird Capital Partners" инвестиция фонди Милан клуби учун курашда Баҳрайннинг "Investcorp" компаниясини ортда қолдирди. Баҳрайн жамғармасининг ҳозирги эгалари — Американинг "Elliott Management" фондига 1,18 миллиард евро таклиф қилган. "RedBird Capital Partnersс" эса 1,3 миллиард евро тўлашга тайёр. Шу билан бирга, улар янги стадион учун яна 500 миллион евро сарфлашга тайёр.

"RedBird Capital Partnersс" "Ливерпуль" ва "Бостон Ред Сокс" бейсбол клубига эгалик қилувчи "Fenway Sports Group" компаниясига ҳам инвесторлик қилади. Шунингдек, америкаликлар Франциянинг "Тулуза" жамоасининг аксияларининг назорат пакети ҳам ушбу компанияга тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!