"Милан" янги ҳужумчи топди
Италиянинг "Милан" клуби "Вест Хэм" ҳужумчиси Никлас Фюллькругни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Gazzetta" нашри маълум қилди.
Манбада ёзилишича, Италия гранди германиялик футболчини сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритган. Маълум бўлишича, "болғачилар" форвардни сотиш ниятида эмас лекин ижарага беришга тайёр.
32 ёшли футболчининг "Вест Хэм" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 8 миллион еврога ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Никлас жорий мавсум Лондон клуби сафида 9 та учрашувда майдонга тушган.



Фикрлар